Студопедия
Случайная страница | ТОМ-1 | ТОМ-2 | ТОМ-3
АрхитектураБиологияГеографияДругоеИностранные языки
ИнформатикаИсторияКультураЛитератураМатематика
МедицинаМеханикаОбразованиеОхрана трудаПедагогика
ПолитикаПравоПрограммированиеПсихологияРелигия
СоциологияСпортСтроительствоФизикаФилософия
ФинансыХимияЭкологияЭкономикаЭлектроника

Дўстлик – ҳамкўстлик

“Дўстинг дўст бўлмаса агар

Ундан не фойда бўлар...”

(Тўти Кеша ҳақидаги мултфилмдан)

Дўстлик – бизнинг муносабатларимиз марказида турувчи яна бир туйғу. Унинг жуда кўп турлари мавжуд – шундан унга мукаммал таъриф бериб бўлмайди.

Дўстликда ҳам бир одам бошқа одамга тўлиқ қалбини ишониб топширади. Аммо унинг севгидан фарқи шундаки, унда бошқа одамга жисмонан боғлиқлик бўлмайди. Шунга монанд дўстликда тобелик муносабатига интилиш кам бўлади. Ахир, камдан-кам одам ўз дўстини бошқалардан рашк қилади.

Тобелик муносабатига мойиллиги кам бўлгани учун ҳам дўстлик севгидан қадрлироқ кўпинча. Дўстлик муносабатлари ишқий алоқалардан узоқроқ яшайди. Бунинг энг асосий сабаби дўстликда эгалик даъвоси бўлмаслигидир. Биз дўстларимиз бошқа одамлар билан ҳам дўстлашганини оддий қабул қиламиз ва айнан шу одамнинг дўстлигига ёлғиз эгалик қилишга интилмаймиз. Агар дўстлардан бири бу ҳолатни бузса ва дўстини қизғона бошласа – бу дўстликнинг барҳам топишига олиб келиши мумкин.

Дўстлар одатда сизнинг камчиликларингизни кечира оладилар – чин дўст сизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилади ва ҳурмат кўрсатади. Тўғри – дўст ачитиб гапиради дейдилар. Аммо бирор одам сизнинг камчиликларингиз учун танқид қилаётган бўлса, у сизга дўстлик қилмаяпти демак. У сизда нуқсонлилик комплексини шакллантиряпти, холос.

Унутманг, сиз дўстингизнинг камчилигу фазилатларига эмас – унинг шахсияти, қалбига дўстсиз. Зинҳор дўстингизни нуқсонлари учун айбдор қилманг.

Бир сир эсингизда бўлсин: ақлингиз табиати сизникига ўхшаш, сизники каби фазилату нуқсонларга эга одам билангина дўстлашишингизга имкон беради. Арасту “Менга дўстинг кимлигини айтсанг, сен кимлигингни айтиб бераман” деган экан. Шундай экан, сиз дўстингиз билан ўхшаш кемтикларга эгасиз – уни танқид қилиш ўзингизни танқид қилиш билан баробар.

Дўстлик – ҳаётингиз равон кечишига хизмат қилиши мумкин бўлган буюк туйғу. Уни тобелик муносабати билан булғаб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Ортиқча муҳимликка берилиш – бизни жуда қадрли дўстларимиздан айириб қўйиши мумкин.

Аммо сизга қалбан дўст бўлмаган одамга ҳаётий энергиянгизни боғлаб қўйманг. Агар кимдир сизнинг ақлингиз, кучингиз, обрўйингиз, пулингиз ва яна нимангизгадир дўст бўлса-ю, кўнглингизга яқин бўлмаса – унга нисбатан сиз ҳам масофа сақлашингиз лозим. Унутманг – одамлар ҳеч қачон алданмайдилар, балки ўзлари уларни алдашларига имкон беришади.

Шартсиз меҳр сизга шунчаки дўст бўлган одамни ҳам чин дўстга айлантириб бериши мумкин. Шундай экан, ўзингизга дўст билганларни қалбан ҳурмат қилинг – уларнинг мукаммал шахсиятигагина дўст бўлинг. Ана шунда ўзингиз ҳам ҳақиқий дўст бўласиз.

 


Шанба

Бунёдкор куч


Дата добавления: 2015-12-01; просмотров: 198 | Нарушение авторских прав



mybiblioteka.su - 2015-2024 год. (0.007 сек.)