Студопедия
Случайная страница | ТОМ-1 | ТОМ-2 | ТОМ-3
АрхитектураБиологияГеографияДругоеИностранные языки
ИнформатикаИсторияКультураЛитератураМатематика
МедицинаМеханикаОбразованиеОхрана трудаПедагогика
ПолитикаПравоПрограммированиеПсихологияРелигия
СоциологияСпортСтроительствоФизикаФилософия
ФинансыХимияЭкологияЭкономикаЭлектроника

Тобелик муносабатлари

Икки ва ундан ортиқ содда гапларнинг бири бошқасига маъно ва грамматик жиҳатдан тобе бўлиб келишидан ҳосил бўлган гап тобе гапли қўшма гап дейилади.

(Она тили дарслигидан)

Инсон – ижтимоий мавжудот. Жамият аъзоси бўлиш – унинг табиатига хос. Биз ўзимиз кўниккан гуруҳ, муҳит ёки жамоадан ташқарида доим кўнглимизда хавотир билан яшаймиз. Табиатимизнинг айнан шу жиҳати туфайли бизда меҳр туйғуси бор.

Ижтимоий мавжудот ҳар доим мулоқотга интилади. Мулоқот эҳтиёжи – одамнинг энг катта муҳтожликларидан бири. Жамият тараққий этиб, ранг-баранглашиб боргани сари, одамларнинг атроф дунё ва бошқа одамлар билан мулоқот қилиш усуллари – муносабатларимиз мураккаблашиб борган. Замонавий одам кундалик ҳаётида минглаб турдаги муносабатлар чиғириғидан ўтиб яшайди: оила, дўст-ёрлар, қариндош-уруғ, ҳамкасблар, маҳалла-кўй ва ҳоказо.

Агар муносабатлар инсоннинг мулоқот эҳтиёжига хизмат қилишини ҳисобга олсак, улар атрофида шунча кўп муаммолар келиб чиқиши ажабланарли ҳол эмас. Кўнглимизни хотиржамликдан маҳрум қиладиган ва ақлимизни тўлиқ эгаллаб оладиган дард-ташвишларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам, аксари муносабатлардаги нохушликлар сабабли келиб чиқади. Бу жавобсиз севги қийноқлари-ю, ўз яқинидан енгил аразлаш бўлиши мумкин.

Аммо нега одамлар ўзаро муносабатларда бунча кўп қийинчиликларга дуч келишади? Турли одам бу саволга турлича жавоб беради: “Чунки ҳар хил одам ҳар хил фикрлайди”, “Чунки одамлар бир-бирларини тушуна олмайдилар ёки тушунишни истамайдилар”, “Чунки ҳамманинг кўнглини тенгданига олиб бўлмайди”, “Чунки биз мукаммал эмасмиз”, “Чунки…”, “Чунки…”

Бу саволга баъзи одамлардан олган жавобларим орасида мени тамоман ҳайрон қолдирганлари ҳам бўлган. Аммо чуқурроқ ўйлаб кўрилса, улар ҳаммаси бир хил нарса ҳақида гапиради – фақат, буни бир оз оғишлар билан қилади холос.

Ҳамма бир хил эмаслиги рост – ҳар бир одам ўзига хос алоҳида бир олам. Аммо ҳар ким бир хил фикрламайди деган гап бир оз хато – биз айнан бир хил фикр юритганимиз учун ҳам ўзаро муносабатларимиз қовушмайди. Ҳамманинг ақли бир хил ишлайди – ақлнинг ягона ва ҳамма учун универсал бир қоидаси бор. Бу – манфаат. Яъни манфаатсиз иш бўлмайди. Сиз ҳатто энг манфаатсиз қилган ишингиз ортида ҳам ақл сизга, билдирмай бўлса-да, кичик бир мақсадни яширин тутади. Биз ҳатто ҳайрия ишларини ҳам “шундай қилиш кераклиги” ёки “шундай қилсак, қилган савоб ишимиздан ўзимизга бўлган бошқалар ёки ўзимизнинг ҳурматимиз ошиши” учун қиламиз. У ёки бу хатти-ҳаракатга бизни кўнгил истаги эмас – ғурур, манфаат, ачиниш ёки айбдорлик ҳисси, бурчият ундайди.

Одамлар бир-бирларини яхши тушуна олмасликларига ҳам яққол сабаб – ўзаро муносабатларда ақлнинг устиворлиги. Икки қалб бир-бирини сўзсиз ҳам тушунаверади – аммо ақл бу иқтидордан маҳрум. Мутлақо бошқа-бошқа муҳитда яшайдиган, турли тилда сўзлайдиган икки одам бир-бирини жуда яхши тушуниши мумкин – чунки улар қалбан муносабатга киришадилар. Бир муҳитда яшовчи, бир-бирини жуда яхши билувчи икки одам эса сира чиқишолмаслиги мумкин.

Муносабатлардаги зиддиятлар сабабини англаш учун биз аввал янги тушунча билан танишиб олишимиз лозим. Тўғрироғи, шартсиз ва шартли муносабатлар ўртасидаги фарқни кўра билишимиз керак.

Шартсиз муносабат ўз номи билан шартсиз – улар ўзаро келишувлар, манфаатлар ва шартлар асосида қурилмайди. Улар муносабатга кираётган томонларга ҳеч бир бурч ёки масъулият юкини юкламайди – уларда бир томоннинг бошқасига ҳеч бир жиҳатдан тобелиги кузатилмайди. Бундай муносабатлар нуқсонлардан ҳоли, кескинликларга бормайдиган соғлом алоқадир.

Шартли (ёки тобелик) муносабатлар – юқоридагининг зидди. Бунда бир томон бошқасининг ёки иккала томон бир-бирининг шартлари, талаблари ва қоидаларини инобатга олсагина муносабатлар ўрнатилади ва тутиб турилади. Жуда кўп ҳолларда бундай муносабатларда бир томон бошқасига тобе бўлади. Тобелик муносабатлари маънавий асосга эга бўлмайди – улар фақат моддий манфаат учунгина хизмат қилади. Шунинг учун ҳам улар одатда жуда заиф, қисқа муддатли ва ишончсиз бўлади.

Ҳам шартсиз, ҳам тобелик муносабатлари ҳаётимизда керак, албатта. Аммо бизнинг энг катта хатойимиз – шартсиз муносабатларни ҳам тобелик муносабатларига айлантиришга интилишимизда. Сабаби, тобелик муносабатларини идрокан бошқариш, ўз измимизга солиш жуда осон. Айнан шу табиийдан сунъийга айлантрилган ришталар бизга муаммолар туғдиради ва кўнглимизни бузади.

Тобелик муносабатини шартсиз муносабатдан фарқлаш жуда осон.

“Мен сени севаман” – шартсиз муносабат.

“Мен сени севаман, чунки сен ҳам мени севасан”, “Мен сени фақатгина мени севсанггина севаман”, “Мен сени севаман ва сени ҳеч кимга бермайман”, “Мен сени севганим учун рашк қиламан” ва ҳоказолар – тобелик муносабатлари.

Тобелик муносабатларида иложсиз шартлар, чекланишлар, талаблар, қоидалар ва ўлчовлар бўлади. Бу чекловлар муносабатларни қийинлашитиради ва уларни булғайди. Агар киши аслида шартсиз бўлиши назарда тутилган ришталарига шартлар юкласа – бундан ўзи ҳам, у билан муносабатга киришган одам ҳам жабр кўради.

Аслида шартсиз бўлиши назарда тутилган муносабатлар деб нимани айтаётганимни англаб турибсиз, менимча. Бу, албатта, энг яқин одамлар билан алоқалар. Муносабатларда ҳеч бир қийинчиликка дуч келмасликнинг сири оддийгина: оила аъзолари, севган кишиси, дўст-ёрлар ва киши маънавий боғлиқ бўлган бошқа одамлар билан муносабатлар – шартсиз бўлиши керак.

 


Дата добавления: 2015-12-01; просмотров: 225 | Нарушение авторских прав



mybiblioteka.su - 2015-2024 год. (0.007 сек.)