Студопедия
Случайная страница | ТОМ-1 | ТОМ-2 | ТОМ-3
АрхитектураБиологияГеографияДругоеИностранные языки
ИнформатикаИсторияКультураЛитератураМатематика
МедицинаМеханикаОбразованиеОхрана трудаПедагогика
ПолитикаПравоПрограммированиеПсихологияРелигия
СоциологияСпортСтроительствоФизикаФилософия
ФинансыХимияЭкологияЭкономикаЭлектроника

Еч кимга керак бўлмасам-чи?

Читайте также:
  1. Сиз кимсизки, одамларга қандай яшаш кераклигини ўргатсангиз? Сизга бундай ҳуқуқни ким берди?

Ижтимоий қўрқувларнинг яна бир қизиқ кўриниши – ёлғизликдан қўрқишдир. Мен бунда хонада ёки уйда ёлғиз қолиш фобиясини назарда тутмаяпман. Ёлғизликдан қўрқиш – ҳаётда ўз ҳамроҳини топа билмасликдан ёки атрофдаги одамлар эътиборидан маҳрум бўлишдан қўрқишдир.

Бу қўрқув замирида одамнинг мулоқот ва жамият аъзоси бўлиш эҳтиёжи ётади. Одамзотга нимагадир, у ҳар доим кимгадир кераклигини билиш жуда зарур. Бундай тобеликка ҳаммамиз мойилмиз – буни ҳеч ким рад эта олмайди. Аслида, бу биз ўйлагандан кучлироқ тобелик – замонавий алоқа воситалари буни яққол тасдиқлаб турибди. Интернетдаги ижтимоий тармоқларга аъзо бўлган, бир кунда бир маҳал у ерга кириб турмаса, ўзини ёмон ҳис қиладиган одамлар қанчалигига эътибор беринг. Буларнинг ҳаммасига ёлғизликдан қўрқиш мажбур қилади.

Ўз-ўзича бу қўрқув ҳеч бир зарар келтирмайди – у, бир жиҳатдан, табиий қўрқувга асосланган. Якка одам ўзини хавф остида сезади – шунинг учун биз ҳар доим гуруҳ ичида бўлишга интиламиз. Аммо агар бу қўрқувга эрк берилса, одам ўз эркинлигидан ва кўнгил хотиржамлигидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бу қўрқувнинг бир алоҳида зарари бор – унга балоғат ёшидан ўтган ва ҳали турмуш қурмаган қизлар жуда мойил. Ишончли ва муносиб умр йўлдошини топиш илинжи қизларда ёлғизликдан қаттиқ қўрқишга сабаб бўлади. Бунда шошилинч ва ўйламасдан қилинган танловлар охир-оқибат қизнинг ҳаётини азобга айлантириши мумкин.

Эсингизда бўлса, сизга бир одамнинг бахти бошқасига боғлиқ қилиб яратилмаслигини айтгандим. Шундай экан, сиз кутган одамни топиш ва у билан бирга бўлишга интилишда ўз қўрқувларингиз сизни кўр ва кар қилиб қўйишига йўл қўйманг. Иш вақтидан ўтгандан кейин “кўзим қаёқда эди” каби надоматлар ёрдам бермайди. Бу дунёда сиз ва фақат сизга аталган бахт бор – уни ҳеч ким тортиб ололмайди. Сиз унинг учун курашишингиз шарт эмас – уни йўқотиб қўйишдан ёки унга етолмай қолишдан қўрқманг.

Ёлғизликдан қўрқишнинг бир ажойиб асорати бор – бу ўз-ўзидан қўрқиш ҳолати. Одам ўз ҳаёти учун қарор қабул қилиш ўзига қолиб кетишидан қўрқади. Бунга сабаб у ўзига ўта ишонмаслигида ва ўзини ўз ҳаётини бошқаришга лойиқ сезмаганида. Англаб турганингиздек, бундай қўрқувга айбдорлик туйғусига чалинган одамлар мойил.

Одам табиатининг хавфсизликка интилиши яна бир ижтимоий қўрқувни келтириб чиқарган – бу ўзгаришлардан қўрқишдир. Эски ва синалган ҳаёт тарзи, тушунча ва қадриятлар жуда ишончли – янги нарсалар эса ҳали ўрганилмаган, номаълум. Эсингизда бўлса, ҳар қандай қўрқув ортида номаълумлик турарди. Биз янгича нарсаларни ҳар доим шубҳа ва эҳтиёткорлик билан қарши оламиз – бунга бизни ўзгаришдан қўрқиш мажбур қилади.

Ўзгаришлардан қўрқиш ҳар замонда жамиятнинг моддий ривожланиши ва маънавий ўсишига тўсқинлик қилган нарса. Бугунги кунда биз илмий ҳақиқат деб биладиган нарсалар бир замонлар одамлар орасида тан олингунча асрлар ўтиб кетган. Ер Қуёшнинг атрофида айланувчи сайёра эканини тан олгунча одамларга бир ярим минг йил керак бўлган – ваҳоланки, шундай бўлиши мумкинлиги милоддан аввал айтилган. Каперник буни исботлаб бергандан сўнггина жамиятнинг буни тан олишдан бошқа чораси қолмаган. Энди тасаввур қилинг, бу ҳақиқат ўша милоддан аввалги замонлардаёқ қабул қилинганида ҳозиргача унинг асосида қанча кашфиётларга улгурилган бўларди.

Ижтимоий қўрқувларнинг яна жуда кўплаб турлари мавжуд. Уларинг ҳар бири ўзига хос тобеликни келтириб чиқаради. Мисол учун, қашшоқликдан қўрқиш пулга ва ўз иш жойига (ёки иш берувчисига) тобелик ҳолатига олиб келиши мумкин.

Ўзингизда қандай қўрқувлар борлигини ва улар қандай тобеликлар келтириб чиқаришини таҳлил қилишни ўз ихтиёрингизга қолдираман. Ишончим комил – ўзингиздаги барча қўрқувлар манбаини аниқлаб, шахсиятингизни улардан тозалаб ташлашга шахсий кучингиз етади.

Мен сизга, яхшиси, табиий қўрқувни бир оз жиловлаш усуллари ҳақида айтиб берай. Фақат, аввал сиз китобдан бир соатга чалғиб, дам олиб қайтинг. Бизни олдинда яна-да қизиқарли суҳбатлар кутмоқда.

 


Дата добавления: 2015-12-01; просмотров: 150 | Нарушение авторских прав



mybiblioteka.su - 2015-2024 год. (0.006 сек.)