Студопедия
Случайная страница | ТОМ-1 | ТОМ-2 | ТОМ-3
АрхитектураБиологияГеографияДругоеИностранные языки
ИнформатикаИсторияКультураЛитератураМатематика
МедицинаМеханикаОбразованиеОхрана трудаПедагогика
ПолитикаПравоПрограммированиеПсихологияРелигия
СоциологияСпортСтроительствоФизикаФилософия
ФинансыХимияЭкологияЭкономикаЭлектроника

Уддалай олмасам-чи?

Омадсизликдан (ёки хато қилишдан) қўрқиш – танқиддан қўрқишнинг алоҳида кўриниши. Бунда одам ўз мақсадлари ва режаларини шубҳалар билан чеклаб олади ва ўз имкониятларини тўлиқ намоён қила олмайди. Бу туйғу бекамлик комплексига чалинган одамларга хос – улар ўз ишлари камчиликсиз бўлишини истайдилар ва хатолардан азбаройи қўрқадилар.

Ҳар биримиз ҳар қадамда қандайдир қарорлар қабул қилиб яшаймиз – бизнинг ҳаётимиз тўлиғича қарорлардан иборат деса ҳам бўлади. Баъзида олдимизга муҳим мақсад қўямиз-у, натижа биз кутгандек бўлмайди ва биз тушкунликка тушамиз. Баъзида эса арзимас деб ўйлаган қарорларимиз ҳаётимизда катта ўзгаришларга сабаб бўлади.

Навбатдаги сирдан бохабар бўлишга тайёрмисиз? Буни қарангки, ҳаётда омад ёки омадсизлик деган нарса йўқ экан. Уларни одамлар ўйлаб топган – агар ҳаёт биз айтган режа бўйича борса, буни омад, агар шу режадан оғиб кетса – буни омадсизлик деб атаймиз. Хўш, ўша режаларни ким тузади? Албатта, бизнинг ақлимиз. Ақл ҳаётий вазиятларни ўз интилишларига мос келиш-келмаслигига қараб, омад-омадсизликка ажратади.

Аммо ақлнинг бу иши жуда кулгили. Чунки у омадсизлик деб атаган нарса натижада бизга катта фойда келтириши ва, аксинча – у омад деб баҳолаган воқеа жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунга ҳаётда жуда кўп мисоллар мавжуд – ўзингиз ҳам бундай вазиятга дуч келгансиз.

Ишингизнинг натижаси қандай бўлиши сизнинг аҳдингизга боғлиқ. Агар иш бошидан ўзингизга тўлиқ ишониб, ўз имкониятларингизни шубҳа тарозисида ўлчамасангиз – ҳаммаси сиз айтгандек бўлади. Борди-ю, ишга қўл урмай туриб, унинг натижасидан қўрқсангиз – бундан сизнинг аҳдингиз булғанади ва иш чаппасига кетиши катта эҳтимолга айланиб қолади.

Ундан кейин, хато қилмаслик учун – ҳеч нарса қилмаслик керак. Хато қилиш эса – инсонга хос. Шахсий муҳимлик туйғуйингиз “сенинг хато қилишга ҳақинг йўқ” деганига қулоқ солманг. Ахир, хатоларнинг ҳам ўз фойдаси бор – улар ўзларини ўзлари тўғрилаш хусусиятига эга. Буни қуйидаги мисолда изоҳлаб бераман.

Кўпчилик тил ўрганувчилар хато қилишдан қўрқиб гапирмайдилар. Бундан уларнинг оғзаки нутқ қобилиятлари суст ривожланади. Сўзни хато талаффуз қилиб қўйиб, кўпчилик ичида изза бўлиш кимга ҳам ёқарди. Аммо агар сиз гапирмасангиз, айнан шу сўзни нотўғри талаффуз этишингизни билмайсиз. Оғзаки гапириш сизга айнан ўз талаффуз хатоларингизни очиб берадиган жараён.

Бир сўз билан айтганда, хатони тузатиш учун, аввал шу хатони қилиш керак – хатодан қўрқиш эса бунда сизни жуда чеклаб қўяди.

Яна бир гап. Бирор ишни бошлашдан аввал эсингизда бўлсин – ишнинг натижаси муҳим эмас. Сиз учун ишни бажариш жараёни кўпроқ аҳамиятга эга – бу жараён сизнинг шахсан ўсишингизга хизмат қилади. Сиз бир чўққини забт этишга киришдингизми – бунда ҳеч нарсадан қўрқманг. Бу тадбирни амалга оширишда ўз қўрқувингизга сўз бермай, кўзлаган мақсадингизга эришсангиз – сиз кучли шахсият зинасида бир поғона юқори кўтариласиз. Кейинги гал бу каби иш сиз учун муаммо бўлмайди ва сиз ундан ортиқ ҳадиксирамайсиз.

Танқиддан қўрқишнинг ҳар қандай кўриниши шахсий муҳимлик туйғуси асосида юзага келади. Биз ўз муҳимлигимизга зарар етишидан қўрқамиз, аслида. Аммо одамнинг ўз-ўзига ҳурмати ташқи таъсирларга боғлиқ бўлмаслиги лозим. Унутманг - жуда кўп одамлар шахсий муҳимлик туйғусига тобе яшайдилар. Шундан улар танқиддан қўрқишга ўта мойил. Сиз кучли шахс эгаси бўлишга интиляпсиз – хўш, бундай интилишга эга бўлмаганлар сиз ҳақингизда қандай фикрда бўлиши сиз учун муҳимми? Муҳимликдан воз кечиш – қўрқувдан озод бўлиш демакдир.


Дата добавления: 2015-12-01; просмотров: 168 | Нарушение авторских прав



mybiblioteka.su - 2015-2024 год. (0.009 сек.)